Россиянинг Москва вилояти Сергиев Посад шаҳридаги хонадоннинг ёниб кетиши оқибатида тўрт киши, жумладан икки нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
«Сергиев Посад шаҳридаги турар жой биносида юз берган ёнғин оқибатида тўрт кишидан иборат оила аъзолари ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.
Ҳалок бўлганларнинг икки нафари болалар эканлиги айтилмоқда. Шунингдек, бинодан 27 киши эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)