АҚШ президенти Дональд Трамп ҳар йилги анъанавий тиббий кўрик вақтида психиатр кўригидан ўтмайди. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби ўринбосари Хоган Гидлининг сўзларига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тиббий кўрик дастуридан психиатр қабулига кириш ўрин олгани ҳақида саволга Гидли «йўқ» деб жавоб берган.
Трампнинг сиёсий рақиблари мунтазам равишда президент психологияси ўзгарувчан бўлгани учун у мазкур лавозимга муносиб эмаслигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)