Жанубий Корея КХДРга 1950—1953—йилларда содир бўлган уруш оқибатида ажралиб кетган оилаларни 16 февраль куни нишоналанидан Ой тақвими бўйича Янги йил арафасида учраштириш таклифини берди. Бу ҳақда Бирлашган Жанубий Корея вазирлигининг маълумотларига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.
«Пхенмунжомдаги музокаралар вақтида Жанубий Корея томони Солал байрамида ажралиб кетган оилаларни учраштириш таклифини билдирди», — дейди идора вакили. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, КХДРнинг олий мартабали вакиллари Пхёнчханда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларига ташриф буюради.
Бундан ташқари Жанубий Корея яқин келажакда икки мамлакатнинг ҳарбий қўмондонлик вакиллари ўртасида ҳам музокара ташкиллаҳтириш таклифини билдирган. Бу каби қадам Корея яриморолидаги қалтис вазият даражасининг пасайишига олиб келиши керак.
Изоҳ (0)