• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактаб директорларини ургани билан танилган Сайхунобод ҳокими ишдан олинди

    Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев ишдан олинди. Бу ҳақда, бир нечта мустақил ахборот манбаларига асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    2016 йил октябридан бери Сайхунобод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Носиржон Эгамбердиев 8 январь куни ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига шу вақтгача вилоятнинг Мирзаобод туманига раҳбарлик қилиб келган Ботир Мирзақулов Сайхунобод ҳокими этиб тайинланган.

    Ҳозирча ушбу ахборот расмий манбалар томонидан тасдиқланганича йўқ. «Kun.uz» хабарида Эгамбердиев айнан нима сабабдан ишдан олинганига аниқлик киритилмаган.

    Носиржон Эгамбердиев ким?

    Носиржон Эгамбердиев 2016 йил октябридан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳокимлик қилиб келади. Бунгача Сирдарё вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига раҳбарлик қилган. У ҳақдаги расмий маълумотлар шу билан тугайди — у қачон туғилган, қаерларда ишлаган — очиқ манбаларда бирор маълумот йўқ. Сайхунобод тумани ҳокимлигининг ўз сайти йўқ, Сирдарё вилояти ҳокимлиги сайти эса туман ҳокимининг сурати ва қабул кунлари ҳақидаги маълумот билан чекланган.

    Носиржон Эгамбердиев.

    Носиржон Эгамбердиев.
    Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

    Эгамбердиев 2017 йил сентябрида — тумандаги мактаб директорларини Мустақиллик байрамига етарлича томошабин олиб кела олмагани учун ҳақоратлаб, «Ватанинг мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми?» дея бақириб, калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб кетгач, йилнинг энг таниқли ўзбек амалдорларидан бирига айланди (прокуратура текшируви маълумотларида бу ҳолат «Мустақиллик байрамига қўл остидаги ходимларни маданий ҳордиқ чиқариш учун олиб келмаган таълим муассасалари раҳбарларини ҳақоратлаб, уларга қўл теккизиш» деб таърифланган).

    Видео эълон қилинган куниёқ Сайхунободда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган, унда Эгамбердиев қилган иши учун ўқитувчилардан узр сўраган. Вазият юзасидан прокуратура текширув бошлаган, вилоят ҳокими эса иш узр билан битмаслиги, Эгамбердиев масаласи пахта йиғим-теримидан кейин кўриб чиқилишини маълум қилган.

    Янги йил байрами арафасида Носиржон Эгамбердиевнинг иши судга оширилгани, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш, яъни, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш) ва 183-моддаси (майда безорилик, яъни, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш) бўйича айбланаётгани маълум бўлди.

    Шу билан бирга, Эгамбердиев унинг номақбул ҳаракатларини видеога олиб, унинг танилиб кетишига сабабчи бўлган Сайхунобод саноат касб-ҳунар коллежи директори Комилжон Раҳмонов устидан прокуратурага шикоят қилгани, прокуратура ҳокимнинг аризаси асосида Раҳмоновга нисбатан «фуқарога маънавий ва моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш» моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғагани маълум.

    Президент сиёсатига қаршилар

    Эгамбердиевнинг иши судга оширилгани маълум бўлгунига қадар жамоатчилик Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг ёмон маънода танилиб, сўнг жазоланишига ҳам гувоҳ бўлиб улгурди. Ҳоким Раҳматуллаевнинг дастлаб шаҳардаги коллеж директорларини, кейинроқ маҳалла фаолларини ҳақоратлаётгани ёзилган аудиолар ОАВда эълон қилинди. Прокуратура биринчи ҳолат бўйича текширув олиб бориб, ишни судга оширди ва якунда Раҳматуллаев энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жаримага тортилгани маълум бўлди.

    Мавзуга доир: Андижон шаҳри ҳокими жаримага тортилди. Мактаб директорларига қўл кўтарган Сайхунобод ҳокими-чи?

    Ҳокимларнинг зўравонлиги ва тилига эрк бериши билан боғлиқ бундай ҳолатлари жамоатчилик томонидан кескин қораланди, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эса қўл остидаги ходимларни ҳақорат қиладиган раҳбарларни «Президент сиёсатига қаршилар» деб атаган эди. Олий Мажлисга Мурожаатномасида эса Президент шундай савол билан ўртага ташлаган эди: «Ҳокимга ким ҳуқуқ берган бировни ҳақорат қилишга?».

    08.01.2018, 21:21   Изоҳ (0)   38706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдаги маҳаллаларнинг 61 тасида йил давомида бирорта жиноят содир этилмади

    08.01.2018, 21:05

    Қамчиқда кутилаётган бўрон, дўппили ва рўмолли ўзбекча флешмоб, Адлия вазирлиги—Ёшлар Иттифоқи тандемидан голливудча видео ва куннинг бошқа қизиқарли хабарлари

    08.01.2018, 20:55

    Фото: Термизда зирҳли техника ва ҳарбийларнинг кўргазмали юриши

    08.01.2018, 20:29

    Ўзбекистонда 2018 йил январидан ишловчи пенсионер-шифокорларга пенсия 100 фоиз миқдорда тўланади

    08.01.2018, 19:59

    Қашқадарёда диний-экстремистик оқим тоифасига мансуб 594 киши рўйхатлардан чиқарилди

    08.01.2018, 19:27

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ниҳоят Тожикистонга ҳам боради

    08.01.2018, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.