8 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ниҳоят Тожикистонга ҳам боради. Бошланишига 10—11 январь кунлари бош вазир Абдулла Арипов Душанбеда бўлади.
2. 11—12 ва 14 январь кунлари Қамчиқ довонида бўронли об-ҳаво кутилмоқда. Довондаги сўнгги шов-шувли бўроннинг тафсилотлари — бу ерда. Эҳтиёт бўлинг!
3. Ўзбекистонда доллар курси 2 сўмга, евро курси 12 сўмга ошди. Доллар курс 2,33 сўмга ошиб, 8139 сўмни ташкил этди.
4. Ёшлар иттифоқи қонун устуворлиги ҳақида Голливуд услубида видеоролик тайёрлади. Унда Алишер Узоқовнинг қаҳрамони Malibu’да қочади, уни қувлашга ҳатто вертолёт ҳам жалб этилади. Ваҳ!
5. Фотогалерея: Ўзбек интернетида янги тренд — дўппи ва рўмол флешмоби. Facebook’нинг ўзбек тилли сегментида янги тренд машҳур бўлди — фойдаланувчилар бошига дўппи кийиб тушган суратларини ўз саҳифаларига жойлаштириб бормоқда.
Изоҳ (0)