• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Инфляция ва иқтисодий ўсишнинг расмий кўрсаткичларига ишониш мумкинми?

    Мустақил иқтисодчи-эксперт Юлий Юсупов аҳоли реал даромадлари ўсиши ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар расмий статистикасини таҳлил қилади ва у нега ишончли кўринмаслигини тушунтиради, деб ёзади «Kommersant.uz».

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Яқинда «2016 йилда аҳоли жон бошига ялпи даромад 11 фоизга ошди» сарлавҳасига кўзим тушди.

    Гап фақат кўрсаткичнинг ишониш қийин бўлган қийматида эмас, балки кўрсаткичнинг ўзидадир.

    Назарий жиҳатдан у аҳоли даромадларидан (маош, пенсия ва бошқа даромадлар) инфляция айириб ташланганда қандай ўзгарганлигини кўрсатиши лозим. Яъни номинал даромад ўсиши истеъмол товарлари ва хизматлар (истеъмол нархлари индекси билан ўлчанувчи) нархлари ўсишини ўз ичига олса, реал даромад ўсишидан истеъмол нархлари ўсиши чиқариб ташланиши керак.

    Амалда эса аҳоли реал даромадлари ўсишининг Ўзбекистон расмий статистикаси кўп йиллар фантастик рақамларни кўрсатди. Бизда реал даромадлар реал ялпи ички маҳсулотдан анча тезроқ ўсди ва бу ўсиш элементар соғлом ақлга зид келарди. Масалан, 2007 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажми 9,5 фоизга, реал иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар эса 40 фоизга ошган.

    Давлат статистика қўмитаси сайтида ушбу кўрсаткичнинг динамик қаторларини топа олмаслигингиз тасодиф эмас. Чунки бу «реал ўсиш»нинг кўп йиллик кўрсаткичлари жамланса, мамлакатимиздаги яшаш даражаси ривожланган мамлакатлар ҳаёт даражаси билан тенглашиши керак эди. Айни пайтда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот қиймати ҳақидаги маълумотларга мувофиқ мамлакатимиз ривожланган мамлакатлардан ҳали анча узоқ. 2015 йилда Ўзбекистон учун ушбу кўрсаткич 2 132 долларни ташкил этди (дунё бўйича ўртача қиймат — 10 112 доллар). Ўзбекистон Жаҳон банкида маълумотлари бўлган 188 мамлакат ичида унчалик шарафли бўлмаган 134-ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоизки, бунда ҳисоб-китоб расмий алмашув курси бўйича юритилган. У бозор курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилса янада қуйи поғонага тушишимизга тўғри келар эди.

    Нима сабабдан аҳоли реал даромадлари ўсиш кўрсаткичлари шунчалик ҳақиқатдан узоқки, ҳатто Давлат статистика қўмитаси ҳам улар билан иш юритишга уялади? Жавоб аниқ — у истеъмол нархлари индекси кўрсаткичи қанчалик бузиб кўрсатилган бўлса, шунчалик ҳақиқатдан йироқ: реал қийматлар билан таққослаганда истеъмол нархлари индекси қанчалик паст бўлса, декларация қилинаётган аҳоли реал даромадлари шунчалик юқоридир.

    Расмий статистикага мувофиқ, 2003 йилдан буён Ўзбекистонда истеъмол нархлари йиллик ўсиши 8 фоиздан ошмайди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигига Ўзбекистоннинг исталган фуқароси баҳо бериши мумкин. Бироқ расмий статистиканинг ўзида ҳам бу рақамнинг беъмани эканлигига ошкора сигнал бор.

    Истеъмол нархлари индекси — истеъмол товарлари ва хизматлари нархлари ўсишини кўрсатувчи инфляция индикаторларидан фақат биттаси. Бошқа кўрсаткичлар ҳам бор. Масалан, ЯИМ нархлари индекси. Ушбу икки кўрсаткич ўртасида катта фарқ бўлмаслигини мантиқан тахмин қилиш мумкин. Амалда ҳисоб-китоб қилишнинг турли усуллари ва нархлар ўзгаришининг нотенглиги туфайли баъзан фарқ юзага келиши мумкин. Бироқ ўртача қийматни ҳисобга олса, улар ўртасидаги фарқ катта бўлмаслиги керак.

    Ўзбекистонда эса бу фарқ катта, йил сайин сақланиб келмоқда ва бу тафовут етти каррагача етиши мумкин (2003 йилда бўлгани каби). Қуйида Собиқ Иттифоқ бўйича қўшни мамлакатлар баъзиларининг шу каби ҳисоб-китоблари келтирилган ва у бошқа мамлакатларда бундай ҳолат кузатилмаётганини кўрсатади.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Манба: http://databank.worldbank.org/data/home.аспх ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосидаги ҳисоб-китоблар

    Аслида эса Ўзбекистон Истеъмол нархлари индекси ва дефлятори ўртасидаги фарқ янада каттароқ бўлиши керак. Чунки дефлятор қиймати пасайтириб кўрсатилган.

    Бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? Ўзбекистонда истеъмол нархлари индекси реалликка жуда кам алоқадор. Эҳтимол, умуман алоқаси йўқ.

    Энди дефлятор (ЯИМ нархлари индекси) ҳақида. У ялпи ички маҳсулот ўсиш кўрсаткичини инфляциядан тозалаш учун ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, нима сабабдан дефлятор истеъмол нархлари индекси каби кўз-кўз қилинмаслигини тушуниш мумкин. Агар шундай бўлганда, иқтисодиётимиз нолинчи йилларда йилига 30—40 фоиз суръат билан ўсган бўларди. Бу эса ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди: жаҳон цивилизацияси тарихида бунга яқин ҳолат ҳам юз бермаган. Таъкидлаш жоизки, аҳоли реал даромадларининг кўп йиллар давомида бундай суръатлар билан ўсиши ҳам ҳеч қаерда ва ҳеч кимда кузатилмаган.

    Дефлятор қиймати қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини тушуниш учун иқтисодий ўсишнинг реал кўрсаткичларига (яъни реал ЯИМ ўсиш суръатлари) кўз ташлаш лозим.

    Ўзбекистон иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари, фоизларда

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Расмий статистикага кўра, иқтисодиётимиз жуда юқори суръатлар билан ривожланаётганлигини кўришимиз мумкин (8 фоиз плюс-минус ярим фоиз — бу жуда яхши кўрсаткич). Диққатга сазовор жиҳати, бу кўрсаткич жуда-жуда барқарор. Шунчалик барқарорки, бундай барқарорлик аналогларини топиш қийин. Жаҳон иқтисодиёти бу йилларда анча чуқур инқирозни бошдан кечиргани ва кўплаб экспорт товарларимиз нархлари тушганлигини ҳисобга олсак, бу барқарорлик янада ҳайратланарли. Иқтисодий ривожланиш йўлимиз қанчалик ўзига хос эканлигини тушуниш учун баъзи қўшни давлатлар иқтисодий ўсиш суръатлари қандай ўзгарганлигига кўз ташлаш кифоя.

    Собиқ социалистик мамлакатлар алоҳида давлатларининг иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари, фоизларда

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Барча мамлакатлар 2009 йилда (жаҳон иқтисодий инқирози) иқтисодий ўсишнинг сезиларли секинлашишини бошдан кечирганлигини кўриш мумкин. 12 мамлакатдан тўққизтасида иқтисодиёт ўсмаган, балки қисқарган. Деярли барча мамлакатларда 2014 ва 2015 йиллар қийин кечган, бу маълум маънода Россиядаги инқироз ва Россия рубли қийматининг пасайиши, шунингдек Украинадаги уруш билан боғлиқ. Ҳар қандай ташқи шокларни писанд қилмайдиган ягона мамлакат бу Ўзбекистон.

    Ҳақиқатда ҳам экспорт товарларимизнинг жаҳон нархларига, ташқи меҳнат мигрантлари даромадларининг кириб келиши (охирги йилларда рубль ва тенге курслари пасайиши оқибатида жуда камайган), шунингдек, иқтисодий ўсишни тезлаштирувчи ёки секинлаштирувчи ички омилларга қарам эмасмизми? Бу масалада шубҳага бораман.

    Нарсаларни ўз номи билан атасак, тан олиш керакки, дефлятор қиймати аввалдан белгиланган иқтисодий ўсиш кўрсаткичига мослаштирилади. Шу тариқа, йилига саккиз фоизга тенг барқарор иқтисодий ўсишимиз — бу уйдирма.

    Бузиб кўрсатилган статистик маълумотларни (бошқа маълумотлар йўқ, деб қўрқаман) ишга солишда давом этсак, иқтисодиётдаги вазиятни қанчалик реал баҳолаш ва адекват қарорлар қабул қилиш мумкин?

    Яна бир савол. Нега халқаро ташкилотлар бузиб кўрсатилганлиги равшан бўлса-да, иқтисодий ўсишимизнинг расмий кўрсаткичлари билан иш юритади? Жавоб оддий: инфляция ва иқтисодий ўсиш суръатларини баҳолаш — миллий статистика бошқармаларининг алоҳида ҳуқуқи, муқобил статистика эса йўқ. Шунинг учун халқаро ташкилотлар экспертлари расмий баҳо ва прогнозлар беришда миллий статистика маълумотларидан бошқа манбага асослана олмайди. Улар ўз статистикасини бузиб кўрсатишдан ҳеч ким манфаатдор эмаслиги тамойилига таянади. Бу нотаниш ҳудудда тўсиқли югуришда ўз кўзини боғлаб қўйиш билан тенг. Адекват ва ҳаққоний статистикасиз тўғри қарорлар қабул қилиш шунчаки имконсиз. Ким ихтиёрий равишда ўзи билан шундай йўл тутади?

    Муаллиф фикри таҳририят фикридан фарқ қилиши мумкин.

    08.01.2018, 16:15   Изоҳ (0)   15095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил маркази очилди. Марказ директори этиб Бобур Алихонов тайинланди

    08.01.2018, 15:33

    Шавкат Мирзиёев: Биз валютани ёқиб, электр энергия чиқаряпмиз (видео)

    08.01.2018, 15:22

    Абдулла Арипов 10—11 январь кунлари Тожикистонга ташриф буюради

    08.01.2018, 14:45

    Шавкат Мирзиёев: Одамлар саҳарликка турса, ҳаммаёқ зимистон. Қайси даврда яшаяпмиз?! (видео)

    08.01.2018, 14:44

    Видео: Шавкат Мирзиёев гўштнинг асл — 250 минг сўмлик нархи ҳақида

    08.01.2018, 14:14

    11—12 ва 14 январь кунлари Қамчиқ довонида бўронли об-ҳаво кутилмоқда

    08.01.2018, 14:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.