Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, нутқ сўзлади.
Президент ўз нутқи давомида республика электр таъминотидаги камчиликлар, қайта кўриб чиқиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Биз Навоийда электр энергияни қандай чиқаряпмиз? Газни ёқиб, электр энергия чиқаряпмиз. Валютани ёқяпмиз, электр энергияни чиқаряпмиз, унинг пулини ҳеч ким тўламаяпти. Нега десангиз, тўлайдиган ташкилотнинг ўзи йўқ.Кимга керак бунақа иқтисодиёт? Албатта, бугун бу нарсаларни ўйлайдиган вақт келди.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)