Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашида чиқиш қилди. Президент ўз нутқи давомида гўштнинг асл нархи борасида фикр билдириб, бу нархни ушлаб туриш осон бўлмаётганини таъкидлади.
Президентнинг нутқидан лавҳа «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилди. Бундан аввал Шавкат Мирзиёевнинг вилоят Кенгаши сессиясида гўшт нархи борасида билдирган фикрлари ОАВ томонидан эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)