11—12 ва 14 январь кунлари Қамчиқ довонида бўронли об-ҳаво кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, довон ҳудуди ҳамда «Тошкент—Ўш» А-373 автомобиль йўлига қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли туман тушиб, кўриш чегарасини 50—100 метрга қадар чеклаши кутилмоқда. Шамол тезлиги эса 22—25 метр/секундга етади. Йўлларда қор уюмлари ва музламалар пайдо бўлиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги белгиланган муддатларда Қамчиқ довони бўйлаб автотранспортларда йўлга чиқишмасликни тавсия қилди.
Изоҳ (0)