Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятида ташриф билан бўлди. Ташриф давомида халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда нутқ билан чиқиш қилган Шавкат Мирзиёев вилоятдаги электр таъминоти билан боғлиқ вазиятга ҳам тўхталиб, ҳудуд аҳолиси чироқ ўчиши нималигини билмаслиги лозимлигини таъкидлаган.
Мавзуга доир: «Тошкент вилояти аҳолиси чироқ ўчиши нималигини билмасин!». Шавкат Мирзиёев янги ГЕС қурилишини маълум қилди
Лекин электр ҳар куни ўчади. Айниқса, Рамазон кунлари одамлар саҳарликка турган вақти ҳамма ер зимистон. Қайси даврда яшаяпмиз?Сессия давомида Ўзбекистон Президенти «Ўзбекэнерго» раҳбари Улуғбек Мустафоевга олти ой муддатда вилоятдаги 349 километр электр узатиш тармоқлари ва 80 та трансформаторни янгилаш ҳақида кўрсатма берган.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев вилоятда янги «Камолот» гидроэлектр станциясини қуриш ва яна иккита ГЭСни модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 82 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича қарорларга имзо чекканини ҳам маълум қилган.
Изоҳ (0)