Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Муҳаммад исми Австрия пойтахти Венада туғилган янги чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар учталигига киритилди, деб хабар беради Kronen Zeitung газетаси.

Фото: Kronen Zeitung

Фото: Kronen Zeitung

«Бу маълумот расман тасдиқланади: мамлакатда 2017 йилда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар Александр ва Максимилиан бўлди, Муҳаммад исми эса рейтингда учинчи ўринни эгаллади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, исмнинг Муҳамед, Муҳаммет, Моҳамад, Муҳаммад ва Муҳаммед каби кўринишларининг барчаси ҳисобга олинган.

Wiener Zeitung газетаси янги туғилган чақалоқларга қўйилган исмлар бўйича аниқ маълумотларни келтиради. 2017 йилда Венада 175 нафар Александр, 161 нафар Максимилиан ва 159 нафар Муҳаммад исмли чақалоқлар рўйхатга олинган.  Шунингдек, бешталикка Давид (151) ва Филип (137) исмлари ҳам киритилган.

Қиз болаларга қўйилган исмлар ўртасида София (183), Сара (173) ва Анна (142) исмлари етакчилик қилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)