Хитойнинг шарқий қирғоғида кема ва Панама байроғи остидаги нефть танкери тўқнашуви оқибатида 32 нафар денгизчи бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
20 нафардан ортиқ денгизчи ҳаёти хавф остида эмаслиги билдирилмоқда.
Ҳодиса 6 январь, шанба куни тунда содир бўлди. Воқеа жойига қутқарув катерлари жўнатилди, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)