Афғонистон шарқидаги Лағмон вилоятида авиазарба оқибатида ИШИД террорчилик ташкилотининг камида 14 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда, мамлакат полицияси вакилига асосланиб, Tolo News телеканали хабар берди.
«ТАСС»нинг ёзишича, махсус операция 5 январь, жума куни оқшомда Алингар туманида ўтказилган. Полиция вакилининг қайд этишича, йўқ қилинган жангарилар орасида террорчиларнинг икки нафар дала қўмондони ҳам бўлган.
Сўнгги вақтларда Афғонистоннинг Лўгар, Нангарҳор ва Ҳелманд каби шарқий ва жанубий вилоятларида, шунингдек, мамлакат шимоли (Қундуз, Жўзжон ва Парвон)да диний ақидапарастларнинг мавқеи сезиларли кучаймоқда.
Айни вақтда, радикал гуруҳларнинг дала қўмондонлари ва оддий жангарилари орасида ИШИДга қасамёд қилиш ҳолатлари борган сари кўпаймоқда.
Изоҳ (0)