Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида қор кўчкиси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, расмий манбаларга асосланиб, Ҳиндустан Timeс нашри хабар бермоқда.
«РИА Новости»нинг ёзишича, ҳодиса штатнинг шимолий Купвара округида, 5 январь куни оқшомда юз берган.
Ҳалок бўлганлар орасида болалар борлиги айтилмоқда.
Кўчки остида қолганлар қутқариш ишларига полиция, армия ва маҳаллий аҳоли жалб этилган. Ҳозирча икки киши қутқарилган.
Изоҳ (0)