Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида «Толибон» ҳаракати жангарилари 20 кишини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда, маҳаллий Ariana News телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вилоят кенгаши аъзосининг маълум қилишича, жангарилар катта йўлда бир неча автомобилни тўхтатиб, уларнинг йўловчиларини қўлга олган ва номаълум йўналиш бўйлаб олиб кетган.
Аввалроқ Афғонистонда «Толибон» жангариларининг ҳужуми оқибатида 14 нафар полициячи ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Маълумот учун, «Толибон» — фаолияти жаҳоннинг аксарият мамлакатларида тақиқланган террорчилик ҳаракатидир.
Изоҳ (0)