Хитой жануби-ғарбида қурилаётган юқори кучланишли электр узатиш линияси таянчининг қулаши оқибатида тўрт ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳодиса Юннан вилоятининг Малипо ноҳиясида юз берган.
Тергов маълумотларига кўра, тўрт кишининг барчаси воқеа жойида тил тортмай ҳалок бўлган.
Бахтсиз ҳодиса юз берган ҳудудда авария оқибатларини бартараф этиш бўйича иш олиб борилмоқда, полиция воқеа сабабларини ўрганишга киришган.
Изоҳ (0)