АҚШ президенти маъмурияти Конгрессдан Мексика билан чегарада девор қурилишининг дастлабки босқичини молиялаштириш учун 18 миллиард доллар сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур маблағ, жумладан, 508,6 километр қўшимча тўсиқларни тиклаш, шунингдек, мавжуд 655 километрлик тўсиқни мустаҳкамлашга сарфланиши кўзда тутилган.
Лойиҳа ўзини оқлаган тақдирда, 2027 йилга келиб узунлиги тахминан 3 200 километр бўлган чегаранинг ярмидан ортиғи сунъий тўсиқлар билан қоплаб чиқилади.
Изоҳ (0)