Бразилия президенти Мишель Темер федерал полициядан 50 савол олди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Темер мамлакат Олий суди ишлаб чиққан саволларга коррупция бўйича навбатдаги иш доирасида жавоб бериши лозим.
Мазкур иш ҳозирча дастлабки текширув босқичида бўлиб, у давлат раҳбарининг Бразилия портларини бошқаришни соддалаштириш бўйича фармонига тааллуқли.
Терговчилар Темер ушбу ҳужжатни Rodrimar логистика компанияси манфаатларини кўзлаб имзолаган бўлиши мумкинлигини гумон қилмоқда.
Изоҳ (0)