Россиянинг Суриядаги Хмеймим авиабазасининг ўққа тутилиши оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига асосланиб, «Meduza» хабар бермоқда.
Россиялик ҳарбийлар фойдаланадиган базани жангариларнинг мобил диверсион гуруҳи миномётлардан ўққа тутгани таъкидланмоқда.
Шу билан бирга, мудофаа вазирлиги Хмеймимнинг ўққа тутилиши оқибатида еттита самолётнинг йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқлигини билдирди.
Вазирлик ўт очилиши оқибатида самолётларга қандайдир зарар етказилгани ҳақида маълумот бермади.
Изоҳ (0)