Эрондаги исён намойишчилар учун муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси қўмондони Муҳаммад Али Жаъфарий маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«2017 йил исёни барбод бўлганини маълум қиламан. Намойишчилар кам сонли бўлган ва бутун Эрон бўйлаб 15 минг кишидан ошмаган», — деди Жаъфарий.
У Вашингтон, Тель-Авив ва Ар-Риёдни ИШИДни Эронга қарши гижгижлашда айблади.
«АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони ИШИДга қўпорувчилик фаолиятини юритиш учун Эрон ҳудудига киришга буйруқ берди», — таъкидлади корпус қўмондони.
ОАВга кўра, камида 20 киши Эрондаги тартибсизликлар қурбони бўлди. Охирги кунлар мобайнида Теҳрондаги ғалаёнлар сабабли 450 киши қўлга олинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)