“Манчестер Юнайтед” ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Олли Уоткинс (“Астон Вилла”) ва Беньямин Шешко (“Лейпциг”) номзодларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Аввалроқ “қизил иблислар” Уго Экитике ва Виктор Дёкерешни харид қилишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Бироқ Экитике “Ливерпуль”ни, Дёкереш эса “Арсенал”ни танлади. Энди манкунианликлар уларнинг ўрнини босиши мумкин бўлган бошқа ҳужумчиларни изламоқда.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти Уоткинс ва Шешкога оид вазиятни диққат билан кузатмоқда. Бироқ ҳар икки футболчининг трансфер нархи юқорилиги сабабли музокаралар эҳтиёткорлик билан олиб борилмоқда. “Манчестер Юнайтед” айни дамда футболчиларнинг вакиллари билан боғланиб, уларнинг молиявий талабларини ўрганмоқда.
Беньямин Шешкога “Ньюкасл” ҳам жиддий қизиқиш билдирган. Шунга қарамай, “Юнайтед” словениялик футболчи айнан уларни танлашига ишонмоқда. Шу билан бирга, “Астон Вилла” Олли Уоткинсни қўйиб юбориш ниятида эмаслигини билдирган. Бироқ “Манчестер Юнайтед” 29 ёшли ҳужумчини яхши молиявий таклиф билан қўлга киритишга ҳаракат қилмоқчи.
“Қизил иблислар” мазкур трансферлар учун маблағ йиғиш мақсадида Александро Гарначо, Антони, Жейдон Санчо ва Тейрел Маласияни сотишни режалаштирмоқда. Агар бу футболчиларни сотишга эришса, Уоткинс ва Шешкони харид қилиш имконияти ортади.
Изоҳ (0)