• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Блогер Фарҳод Маннопов ўлимида операция қилган жарроҳ эмас, анестезиолог айбдор деб топилди

    Блогер Фарҳод Маннопов ўлими юзасидан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ҳукм чиқарди. “Дарё” танишган суд ҳукмига кўра, Манноповни операция қилган ЛОР-шифокор оқланган.

    ЛОР-шифокор оқланди

    ЛОР дастлабки суд ҳукмидан норози бўлиб, апелляция шикояти киритган. У асоссиз равишда айбланганини айтиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

    Апелляция инстанцияси жорий йил 22 июлда жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди 2024 йил 29 ноябрдаги ҳукмининг ЛОРга оид қисмини бекор қилган.

    Шифокор Жиноят кодекси 117-моддаси 2-қисми ҳамда 116-модда 3-қисмида назарда тутилган жиноят юзасидан қилмишида жиноят аломатлари бўлмагани сабаб Жиноят процессуал кодекси 83-моддаси 2 ва 3-бандларига асосан айбсиз деб топилиб оқланди. Жиноят ишининг унга оид қисми тугатилди.

    Суд жараёнида ўлим юзасидан қатор масалалар муҳокама этилган. Жумладан, учта мутахассис сўроқ қилинган. Улар операция жараёнида ЛОРда айб бўлмаганини айтган.

    Биринчи гувоҳ — Апелляция инстанцияси суди мажлисида қўшимча гувоҳ сифатида Мудофаа вазирлиги МҲКГ Отоларингология бўлими бошлиғи, бош оталаринголог бўлган. Унинг айтишича, бемор ЛОРнинг айби билан ўлмаган. Айнан ринопластика вақтида ЛОР айби билан бемор иситмаси кўтарилиб кетиши амалиётда учрамаган.

    Яна бир гувоҳ тариқасида Қуролли кучлар Суд-тиббий экспертиза маркази вакили ҳам сўроқ қилинган. У ўлим жарроҳлик амалиёти жараёнида дори воситасига медикаментоз аллергик реакция натижасида ривожланган анафилактик шок бўлганини айтган. Экспертлар таҳлилига кўра, бу клиник ҳолатда марҳум бурун шиллиқ қаватларига инексия орқали юборилган “Новокаин” маҳаллий анестетик дори воситаси этиологик омил сифатида иштирок этгани эҳтимолдан холи эмас.

    Судда яна гувоҳ сифатида Ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий маркази шифокор аллергологи ҳам сўроқ қилинган. Мазкур гувоҳ ҳам ўлим сабабини дори воситасига аллергик реакция оқибатида ривожланган анафилактик шок деб белгилашганини маълум қилган.

    Айбдор анестезиолог

    Суд ҳукмида келтирилишича, Фарҳод Манноповни “Star Меd Center” хусусий клиникасида операция қилишда қатнашган анестезиолог-реаниматолог шифокор тиббий стандартларни қўпол тарзда бузган. У беморни етарлича текширмаган ва тўғри ташхис қўймаган. Масалан, аллергик рисклар бор-йўқлигини текширмаган. Кардиолог тавсияларини олмаган. Анестезиологик муолажа натижасида юзага келиши мумкин бўлган турли оқибатлар юз берган тақдирда уларни бартараф қилиш чораларини кўрмай, анестезия қўллаш мумкинлигига тавсия берган.

    Блогерга 2023 йил 3 март куни соат 13:40 да “Севофлуран” газли наркоз муолажаси қўлланган. Мазкур дори воситасини мия жароҳатлари мавжуд бўлганда қўллаш маън этилган. Фарҳод Маннопов эса бурнидан жиддий жароҳат олгани сабаб клиникага келиб, операцияга рози бўлган.

    Анестизиолог жарроҳлик амалиёти вақтида бемор соғлиғига ҳамда ўз касбига бееътибор бўлишда давом этган. Анестезия ўтказишда артериал босим ва юрак қисқаришлари сонини ҳар 5 дақиқадан кам бўлмаган вақтда ўлчаб туриши керак бўлган. Узлуксиз электрокардиоскопик назорат ўтказиш асосий вазифаларидан ҳисобланган. Аммо у операция жараёнида телефонда бир неча дақиқа давомида гаплашиб ўтирган. Суҳбатлар операция жараёнларига боғлиқ бўлмаган.

    Натижада бемор тана ҳарорати кўтарилганини ўз вақтида аниқламаган. Йўл қўйган бир неча хатолари сабаб бемор иситмаси кўтарилиб, юраги биринчи марта соат 16:30 да тўхтаб қолган ва кома ҳолатига тушган. Беморда иккинчи марта соат 17:10 да, учинчи марта соат 17:53 да юрак фаолияти тўхташи юзага келган.

    Фарҳод Маннопов чуқур коматоз ҳолатга тушиб қолгани оқибатида ўзига келмасдан, ўткир юрак қон-томир, нафас, буйрак ва жигар етишмовчилиги, DVС синдроми, ўпка ва мия шиши (полиорган етишмовчилик) билан 2023 йил 5 март куни соат 03:20 да клиниканинг ўзида вафот этган. Марҳум 27 ёшда бўлган.

    Маълумот учун, Жиноят иши 2023 йил сентябрь ойида судга оширилган эди. 2023 йил октябрида марҳумнинг яқинлари илтимоси билан суд жараённинг ОАВда ёритилишини тақиқлаган.

    29 июл, 21:39   Изоҳ (0)   3974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кейн 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинАнглия чемпионатига қайтиши мумкин

    Спорт | 30 июл, 09:57

    Турли сабабларга кўра фильмларда улар иштирок этган кадрлар кесиб ташланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 30 июл, 09:45

    Украинада 60 ёшдан ошган фуқароларга армияда хизмат қилиш ҳуқуқи берилди

    Дунё | 30 июл, 09:41

    Туркияда аэропортдаги самолётдан тутун чиқди (видео)

    Дунё | 30 июл, 09:15

    2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиб ўтиши аниқ бўлди

    Спорт | 30 июл, 08:59

    Россиянинг Камчатка яриморолида 8,7 балли кучли зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 30 июл, 08:55

    Самарқандда хонанда Зебойи Жаҳон ўлдириб кетилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 08:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.