Каталония мустақиллиги тўғрисида референдум ўтказилиши туфайли юзага келган сиёсий инқироз Испанияга 1 миллиард еврога тушди. Бу ҳақда мамлакат иқтисод вазири Луис де Гиндос маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Гиндосга кўра, тўртинчи чоракда Каталония иқтисоди ўсиши 0,9 фоиздан 0,4 фоизгача пасайди.
«Олдинлари Каталониянинг иқтисодий ўсиши бутун Испаниядан кўра юқори бўлган ва у мамлакат иқтисодиёти етакчиларидан бири эди. Бироқ тўртинчи чоракда автономия даҳмазага айланди», — деди вазир.
Маълумот учун, 3 мингдан ортиқ компания юзага келган муаллақ вазият туфайли Каталониядан ваколатхонасини олиб чиқиб кетди.
Изоҳ (0)