Хитой телекоммуникация ускуналарини сертификатлаш маркази (TENAA) иккинчи авлод Nokia 6 (2018) қурилмаси ҳақидаги янги маълумотларни ошкор қилди, деб ёзади 3DNews.
Дастлаб янги смартфон 18:9 нисбатли Full Screen дисплейига эга бўлиши, унинг катталиги диагоналига 6 дюймга етиши маълум қилинган эди.
Янги маълумотларга кўра эса смартфоннинг 16:9 нисбатли 5,5 дюймли экранга эга версияси ҳам тақдим этилади. Шу тариқа, истеъмолчилар икки хил форматли дисплейдан бирини танлаши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Nokia 6 (2018) Qualcomm Snapdragon 630 ёки 660 процессори, 4 Гб тезкор ва 32/64 Гб доимий хотира (+microSD), 8 ва 16 мегапикселли камералар, 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади.
Изоҳ (0)