Apple корпорациясининг эски iPhone моделлари учун батареяларни алмаштириб бериш нархини 29 долларгача тушириш (79 доллар ўрнига) қарори компанияга 10 миллиард доллар миқдорида зарар келтиради. Бундай хулосага Barclays банки таҳлилчилари келди, деб ёзади «РИА Новости».
Apple ушбу чорани батарея ишининг давомийлигини ошириш учун смартфонларнинг бир қатор эски моделлари ишини атайлаб секинлаштириб қўйгани билан боғлиқ можаро фонида қўллаши маълум қилинган эди.
Таҳлилчилар ўтказган сўровга кўра, аккумуляторнинг ишдан чиқиши янги iPhone сотиб олишнинг асосий сабаби ҳисобланади. Батареяни алмаштириш энди арзонроқ туриши ва смартфон маҳсулдорлигини оширишини ҳисобга олганда, экспертлар тахмин қилишича, 2018 йилда iPhone савдоси ҳажми 16 миллион донагача пасайиб кетиши мумкин.
Изоҳ (0)