Сурияда уч кун ичида уч нафар бригада генерали ҳалок бўлди. Бу ҳақда WarJournal томонидан маълум қилинган.
Маълумотга кўра, 2 январда Сурия қуруқлик қўшинларининг бригада генерали Ҳабиб Маҳриз Юнуснинг ўлими ҳақида хабар берилган. У Харастадаги жанглар вақтида ҳалок бўлган.
Аввалроқ исёнчилар билан бўлган тўқнашувда генерал Али Диопанинг ҳалок бўлгани хабар қилинган. 31 декабрда Харастадаги ҳарбий база учун бўлиб ўтган жангда бригада генерали Муҳаммад Женад қурбон бўлган.
Изоҳ (0)