Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Баҳром Қосимий АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатдаги вазият тўғрисидаги баёнотини қоралади ва Қўшма Штатларнинг ички муаммоларига эътибор қаратишни маслаҳат берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Яхшиси у мамлакатда қуролли тўқнашув ва отишмалар чоғида кўплаб одамларнинг ўлдирилиши, миллионлаб бошпанасиз ва оч кишилар каби АҚШнинг ички масалалари билан шуғулланишга уриниб кўрса яхши бўларди», — таъкидлади Қосимий.
Баҳром Қосимийга кўра, Эрон халқини «террорчи миллат» деб ҳақорат қилган Трамп энди ўзини гўё улар ҳақида қайғураётгандек тутмоқда.
АҚШ президенти Эрондаги тартибсизликларга баҳо берар экан, буни «одамлар ҳақ-ҳуқуқсизлиги, егулиги камлиги ва инфляция даражаси юқорилиги» билан изоҳлаганди.
Изоҳ (0)