Қўшма Штатлар Эрондаги норозилик намойишларини диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Эрон халқи ниҳоят шафқатсиз ва коррупциялашган тузумга қарши чиқмоқда. Обама ақлсизларча уларга берган барча пуллар терроризмни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилган ва чўнтакларига тушганди. Одамлар ҳақ-ҳуқуқсиз, егулиги кам, инфляция даражаси юқори. АҚШ буларнинг барчасини кузатиб турибди!» — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Олдинроқ Оқ Уй раҳбари Эронда ўзгаришлар вақти келганини билдирганди.
Изоҳ (0)