Ҳиндистон мудофаа вазири Нирмала Ситхараман Россиядан мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари учун авиабомбалар сотиб олиш ҳақидаги таклифни маъқуллади. Бу ҳақда вазирлик баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
Таклиф «Рособоронэкспорт» компаниясидан жами суммаси 12 миллиард рупияга тенг (196 миллион доллар) 240 та авиабомба харид қилишга тааллуқли.
Юқори аниқликдаги қурол-аслаҳа тоифасига кирувчи мазкур бомбалар Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларида фойдаланиб келинмоқда. Ушбу келишув уларнинг етишмовчилигини тўлдириш ва ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужумкорлигини оширишга қаратилган.
Изоҳ (0)