WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж 1 январь куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида қўшиқчи М.I.А. нинг «Paper Planes» қўшиғига ҳавола қилган ҳолда ғалати ёзув қолдирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Twitter фойдаланувчилари Ассанжнинг хабари қандай маъно англатишини топишга уринмоқда. Баъзилар WikiLeaks асосчисининг аккаунтига ҳужум уюштирилганини тахмин қилмоқда. Хабарга кўра, бу тахмин ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин, чунки 2017 йилнинг 25 декабрида Ассанжнинг профили йўқолиб қолган.
https://twitter.com/JulianAssange/status/947664148376182784
Кўпчилик қўшиқ матнидан жавоб излашга ҳаракат қилган. Фойдаланувчиларнинг фикрича, ёзув Ассанж ва унинг манбалари янги маълумот топганини ва уни тез орада эълон қилишни билдиради.
Бошқа фойдаланувчилар Ассанжнинг махсус хизматлар томонидан қўлга олиниб, АҚШга олиб кетилаётганини тахмин қилган. Шунингдек, Ассанжнинг вафот этгани ва код WikiLeaks’да янги маълумотларни фаоллаштириши ҳақида ҳам тахмин қилинган.
Жулиан Ассанж 2012 йилдан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда. У таъқиблардан қочиб, мазкур элчихонадан сиёсий бошпана олган. Ассанж АҚШда махфий маълумотларни ошкор қилганликда айбланади.
Изоҳ (0)