Американинг Delta Air Lines авиакомпаниясининг тўрт нафар амалдаги ва собиқ ходими Нью-Йорк федерал округ судига мурожаат қилиб, компанияни яҳудийларга нисбатан душманона муносабатда айблади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Delta Air Lines исроиллик ҳамда яҳудий миллатига мансуб ходимларининг ҳуқуқларини чеклаб келган. Компания борткузатувчиларидан бири 2017 йилда яҳудий миллатига мансуб эканлиги учун ишдан бўшатилган.
Яҳудий бўлмаган яна бир ходим эса мазкур миллатга мансуб эркакка имтиёзли парвозни ўзидаги сертификатдан фойдаланиб таъминлагани учун ишдан четлатилганини маълум қилди.
Компания ходим имтиёзни шунчаки танишига эмас, балки қариндошига нисбатан қўллай олишини айтиб, унинг қоидани бузганлигини рўкач қилган. Ходимнинг таъкидлашича, бу инсонни 40 йилдан бери билади. Аёл компаниянинг эътирозини яҳудийларга нисбатан душманона муносабат деб атаган.
Даъвогарлар авикомпаниянинг компенсация тўлашини ва ноҳақ бўшатилган ишчи қайта ишга олинишини талаб қилмоқда.
Delta Air Lines вакиллари эса инсон ҳуқуқлари поймол қилинишига қарши эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)