Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мухлисларни стадионларга қайтариш учун бир қатор тадбирларни амалга оширади, деб ёзди ташкилот матбуот хизмати. Ишлаб чиқилаётган янги лойиҳаларга Супер Лига ва Про-Лига клублари бўйсунади. Боиси, стадионга келаётган ишқибозлар сонининг ошиши ПФЛнинг ўзи учун ҳам керак, деб ёзилган хабарда.
Ўзбекистон Супер Лигаси ўйинлари трансляциясига даъвогар телеканаллар учун ЎФФ жиддий шартлар қўйди
Биринчи навбатда ҳар бир учрашув учун анонс ишлаб чиқилиши керак. Яъни, мухлислар ўйингача унинг аҳамияти ҳақида яхшироқ билиб олиши талаб этилади. Шунингдек, клублар турли викторина ва лотереялар орқали ўйинлар учун бепул чипталар тақдим этиш ишларини ҳам амалга ошириши керак бўлади.Стадионга ташриф буюрган мухлислар учун алоҳида йўлкалар бўлишига ПФЛ эътибор қаратади. Ҳамда секторлар орасидаги боғлиқлик ва бошқа қулайликлар акс этган табличкалардан кенг фойдаланилади.
Шунингдек, стадион ҳудудида барча турдаги егуликлар ва ичимликлар бўлишига эътибор қаратилади. Бу борада ишқибозларда муаммо бўлмаслиги шарт. Қўшимчасига, фан-клуб учун алоҳида ва оилавий ташриф буюриш учун алоҳида секторларнинг бўлишига жиддий эътибор қаратилади.
Клублар ўйинлар олдидан маълум миқдорда футбол тўплари, шарфлар, атрибуткалар тарқатишини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади. Учрашувлардан олдин кичик концертлар, танаффус вақтида лотерея ўйинларининг бўлиши учун ҳаракат қилинади. Бу тадбирларнинг барчасини ПФЛ назорат қилиб боради.
Изоҳ (0)