Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси самолётлари Яман ғарбидаги Худайда шаҳрига зарба берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Коалиция самолётлари шаҳар бозоридаги ёқилғи станциясига авиазарба берди. Бу 20 кишининг ҳалок бўлиши ва 8 киши яраланишига олиб келди», — деди агентлик манбаси.
Манбага кўра, қурбонлар ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар тахминий бўлиб, бедарак йўқолган фуқароларни қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.