Россия Марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлигига номзод илгари суриш бўйича 60 та билдиришнома олди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
МСК аъзоси Евгений Шевченкога кўра, комиссия мустақил номзодлардан ҳужжатларни 7 январь, партия номзодларидан эса 12 январь ярим тунгача қабул қилиб олади.
60 та билдиришномадан 21 таси сиёсий партиялардан олинди. Улардан бирининг номзоди — ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский расман рўйхатга ҳам олинди.
Шевченко номзодлар кўплигини тақдим этиладиган имзолар сонининг камайгани ва ўтган сайловларга нисбатан партиялар сони ошгани билан изоҳлади.
Изоҳ (0)