Молдова конституциявий суди ҳукмрон коалиция депутатлари сўровига биноан 2 январь, сешанба куни президент Игорь Додоннинг ваколатини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мазкур қарор Додон ўтган ҳафтада бош вазир томонидан таклиф этилган икки бош вазир ўринбосари ва 5 вазир номзодини қайтаргани билан изоҳланмоқда.
Судга кўра, президент фақат бир маротаба ҳукумат аъзоси номзодини тасдиқлашдан бош тортиши мумкин. Бош вазир қайтадан шу номзодни илгари сурса, давлат раҳбари уни тасдиқлашга мажбур.
Энди ҳукуматнинг янги аъзоларини лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонлар бош вазир Павел Филип ёки парламент спикери Андриан Канду томонидан имзоланади.
Изоҳ (0)