Францияда «Кармен» пўртанаси оқибатида мамлакат ғарбидаги салкам 10 минг хонадон электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда минтақага энергия етказиб берадиган оператор саналадиган компания маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Жумладан, Бретанда 4,6 минг, Аквитанияда эса 5 минг хонадон электрсиз қолди. Таъминотни тиклаш учун 1,5 минг киши жалб этилди.
Табиий офат оқибатида бир неча ўн бинонинг қисман томи учиб кетди, 60 дан ортиқ киши вақтинча уйини тарк этишга мажбур бўлди. Буэн муниципалитетида 80 метрли елканли кема вайрон бўлди.
Француз расмийлари табиий офат ҳақида Корсика ороли аҳолисини ҳам огоҳлантирди.
Изоҳ (0)