Сурия президенти Башар Асад ҳукумат ва куч тизимларида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Жумладан, олдин Сурия армияси бош штабини бошқарган генерал Абдулла Аюб мамлакат мудофаа вазири этиб тайинланди. Муҳаммад Али Юсуф саноат, Имад Абдулла Сора ахборот вазири лавозимини эгаллади.
SANA агентлиги мазкур тайинловлар Башар Асаднинг янги йилдаги илк фармони эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)