• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев телевидение ва интернет орқали Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табригини йўллади. Табрик марказий телеканаллар эфирида, шунингдек, давлат раҳбарининг Facebook’даги саҳифаси орқали намойиш этилди.

    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Табрик икки тилда — ўзбек ва рус тилларида янгради.

    Ўз табригида давлат раҳбари ўтган йил сарҳисобини қилди, шунингдек, янги йил режалари ҳақида қисқача гапириб ўтди.

    Шунингдек, у ўзбекистонликларни байрам билан табриклаб, уларга тинчлик ва равнақ тилади.

    Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

    Қадрли дўстлар!

    Жонажон Ватанимизга Янги — 2018 йил кириб келмоқда.

    Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайман.

    Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.

    Минг шукрки, турли муаммо ва қийинчиликларга қарамасдан, 2017 йил мамлакатимиз учун тинч, ҳар томонлама омадли ва баракали бўлди.

    Биз тараққиётимизнинг янги даври, янги босқичига қадам қўйдик. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида белгиланган вазифаларни бажаришга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этдик.

    Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан 2017 йилни барча соҳаларда ёруғ юз билан якунлашга эришдик.

    Энг муҳими, давлатнинг халққа муносабати ўзгармоқда. Халқ деган тушунчанинг қадри юксалмоқда. Эл-юртга хизмат қилиш ҳаётимиз мазмунига айланмоқда.

    Буларнинг барчаси одамларимизнинг кундалик ҳаётида ўз амалий ифодасини топмоқда. Уларнинг эртанги кунга ишончи янада мустаҳкам бўлмоқда.

    Ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимиз ҳам, айтиш мумкинки, ғоятда самарали бўлди. Айниқса, қўшни давлатлар билан муносабатларимиз янгича руҳ ва мазмун касб этмоқда.

    Бу эса минтақамизда ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик муҳитини янада кучайтириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда. Биз бу стратегик йўлни 2018 йилда ҳам изчил ва фаол давом эттирамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, узоқ ва яқин барча мамлакатлар халқларини ҳам, Янги йил байрами билан табриклаб, уларга тинчлик ва равнақ тилаймиз.

    Азиз юртдошлар!

    Биз Янги — 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном бердик.

    Биз буюк келажагимизни айнан мана шундай юксак мақсад ва ғоялар асосида барпо этамиз.

    Халқаро майдонда кескин рақобат кучайиб бораётган ҳозирги вақтда бу энг тўғри ва самарали йўлдир.

    Шу маънода 2018 йил Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади, деб айтишга барча асосларимиз бор.

    Янги йилда ҳам халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини, барча тоифадаги аҳолимиз даромадларини оширишга алоҳида аҳамият берамиз.

    Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

    Чет эллардаги ватандошларимиз билан алоқаларни кенгайтиришга янада катта эътибор қаратамиз.

    Ишонаман, 2018 йилда барчамиз биргаликда, ўзимизни аямасдан меҳнат қилиб, ўз олдимизга қўйган вазифаларни бажаришга албатта эришамиз.

    Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

    Мана шу нурафшон дақиқаларда ҳаммамиз эзгу орзу-умидлар билан Янги – 2018 йилга қадам қўймоқдамиз.

    Менинг ниятим, тилагим шуки, ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига ецин!

    Барчангизга дунёдаги энг катта бахт — оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахту камолини кўриш насиб эцин!

    Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

    Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

    01.01.2018, 00:01   Изоҳ (0)   39901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандлик фермер бир туп шафтолида 3 хил мева етиштирди

    31.12.2017, 22:11

    Байрам кунлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларида учиш 50 фоизгача арзонлашди

    31.12.2017, 20:50

    Наманган вилоятида 1300 дан ошиқ эҳтиёжманд оилага маиший техника жиҳозлари топширилди

    31.12.2017, 20:35

    Тошкентда профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва автомобиллар топшириш маросимининг якуний босқичи ўтказилди

    31.12.2017, 19:21

    Bloomberg: Ўзбекистонда валюта конвертацияси хорижий сармоядорлар учун энг муаммоли масала эди

    31.12.2017, 16:05

    Нукусда 48 хонадонга мўлжалланган «Ёшлар уйи» фойдаланишга топширилди

    31.12.2017, 11:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.