Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида профилактика инспекторларининг тантанали қасамёди ҳамда уларга хизмат уйлари ва автомобиллар топшириш маросимининг якунловчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда 233 нафар профилактика инспекторига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Олий суд раиси Козимжон Комилов, ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар хокими Раҳмонбек Усмонов ва бошқа мутасаддилар, профилактика инспекторларининг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Қасамёд қабул қилинганидан сўнг ИИББ раҳбарияти ва Тошкент шаҳар хокимлиги томонидан ходимларнинг фарзандларига байрам совғалари тақдим этилди.
Изоҳ (0)