Сўнгги ойларда Россия танкерлари Шимолий Кореяга камида уч марта ёқилғи етказиб берган. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўзининг икки нафар манбасига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Уларнинг сўзларига кўра, Россия ушбу ҳаракатлари орқали БМТ санкцияларини бузмоқда.
Таъкидланишича, Россиядан КХДРга ёқилғининг ноқонуний ташилиши денгизда юкларни ташиш ҳажмининг ўсишига олиб келган.
«Россия кемалари бир неча бор нефть маҳсулорларини бир кемадан бошқасига ўтказиб, санкцияларни бузган», — дейди манбалардан бири.
«Бу ишларнинг ортида Россия ҳукумати турганлиги борасида бирорта исбот йўқ, бироқ рус кемалари Шимолий Кореяга йўлини давом эттирмоқда», — дея иккинчи манба ҳам бунга ойдинлик киритди.
Reuters’нинг қайд этишича, иккала манба ҳам денгиз разведкаси маълумотлари ва Тинч океанида сузиб юрган Россия кемаларининг сунъий йўлдошдан олинган суратларига таяниб хабар берган.
Изоҳ (0)