Пентагон АҚШ ИШИД террорчиларини қўллаб-қувватлайди деган айбловни бемаъни деб атади, дея хабар беради «РИА Новости».
«АҚШ ИШИДни қўллаб-қувватлайди деган гап ёлғон ва бемаъни. Биз ИШИДни тайёрламаймиз. Биз ҳамкорларимиз билан ИШИД жангариларини йўқ қилиш устида ишлаймиз», — деди Америка идорасининг расмий вакили Ребекка Риберих.
Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова жангарилар 27 декабрь куни Латакия халқаро аэропорти ва Россия кучларининг Хмеймимдаги базасига бир нечта ракеталарни учиргани ҳақида хабар берганди. Мудофаа ва хавфсизлик бўйича Федерация Кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Франс Клинсевич ушбу ҳужум АҚШ иштирокисиз амалга ошиши мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.
Пентагон вакилининг қайд этишича, бу борада «ҳеч қандай исбот йўқ».
Унинг сўзларига кўра, «АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Россия амалдорлари томонидан билдирилган бемаъни баёнотларга ишонишига бирор-бир асоси йўқ».
Шу билан бирга Ребекка Риберих отишмага изоҳ беришдан бош тортди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)