Швециянинг Мальмё шаҳарида 29 декабрь кечаси полиция автомобили портлаб кетди. Бу ҳақда Expressen’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Портлашдан сўнг, ҳуқуқ-тартибот ходимлари атрофни ўраб олди, шунингдек, воқеа жойига сапёрлар етиб келган.
Портлашга алоқадорликда икки киши — 22 ва 26 ёшли эркаклар қўлга олинган. Полиция тинтувни ҳамда гувоҳларни тергов қилишни бошлаб юборди.
Ҳужумдан мақсад нима бўлганлиги маълум қилинмади.
Изоҳ (0)