Американинг Канзас штатида ёлғон чақирув орқали уйга етиб келган полициячилар бир эркакни отиб ташлади. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Номаълум пранкер фавқулодда хизматга қўнғироқ қилиб, отасини отиб ташлаганини, онасини эса асирликда ушлаб турганлигини маълум қилган. Шундан сўнг у манзилни айтган.
Айтилган манзилга полициячилар етиб келган. Ҳуқуқ-тартибод ходимларига эшикни пранкнинг (пранк — ҳазил) тасодифий қурбонига айланган Эндрю Финч очган. Полиция эркакдан қўлини кўтаришини сўраганида Финч ўзининг камарига қараган, полициячиларнинг сўзларига кўра, «одатда у ерда қурол жойлашган бўлади». Шунда ҳуқуқ-тартибот офицерларидан бири эркакка қарата ўқ узган ва у бунинг оқибатида вафот этган.
Полициянинг таъкидлашича, пранкка компьютер ўйинлари ишқибозларининг алоқаси бўлиши мумкин. Аммо Финч онлайн-ўйинларга қизиқиш билдирмаган.
The Verge’нинг маълумотларига кўра, фожиа Call оф Дутй ўйинининг икки иштирокчиси ўртасида юзага келган баҳсдан сўнг содир бўлган. Ўйинчилардан бири бошқасига нотўғри манзилни берган, у эса 911 га қўнғироқ қилиб, ушбу манзилда отасининг ўлдирилгани ҳақидаги уйдирмани сўзлаган.
Изоҳ (0)