Нью-Йоркда 12 киши қурбон бўлишига олиб келган ёнғинга 3 ёшли болакай сабабчи бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шаҳар ўт ўчириш хизматига кўра, 28 декабрь, пайшанба куни кечки пайт квартиралардан бирида қаровсиз қолдирилган бола газ плитасидаги ёндиргичларни ўйнаган. Бирданига ошхонани олов ва тутун қамраб олган.
Она боласини қўлига олиб, квартирадан қочиб чиққан ва эшикни очиқ қолдирган. Шундан сўнг ёнғин 5 қаватли уй зинапояларидан юқорига тарқала бошлади.
Одамларда эҳтиёт чоралари кўришга деярли вақт бўлмади. Улар зинапоядан пастга тушолмади, бунга уринганлар ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)