ИШИД террорчилик ташкилоти 27 декабрь куни Санкт-Петербургдаги «Перекрёсток» супермаркетида содир бўлган портлаш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда SITE Intelligence Group’га таяниб, «TJournal» хабар берди.
SITE маълумотларига кўра, ИШИД ўзининг расмий хабарида портлашни «халифалик аскарлари хавфсизлиги бўйича махсус гуруҳ» амалга оширганини маълум қилган.
Қўлбола портловчи қурилманинг ишга тушиб кетиши оқибатида 18 киши жароҳат олган, уларнинг 9 нафари ҳамон шифохонада. Эслатиб ўтамиз, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)