ИШИД Қоҳира яқинидаги Мар-Мина коптлар черковига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Миср соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан, 8 нафар насроний ҳалок бўлди, яна 5 киши жароҳатланди.
Полиция ҳужум қилган шахсга қарата ўт очди ва уни яралади. Тинтув чоғида ундан Калашников автомати ва 150 патрон, шунингдек, портловчи қурилма топилди. Қўлга олинганидан сўнг эркак касалхонага етказилди ва ўша ерда ўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)