Урғочи шерлар ва гну антилопасининг саванна кенгликларида бўлиб ўтган кураши акс этган видео Кениянинг Масаи-Мара қўриқхонаси томонидан эълон қилинди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Бир нечта урғочи шер ов вақтида антилопалар тўдасига ҳужум қилган. Йиртқичларни кўргач, антилопалар қоча бошлаган. Бироқ улардан бири шерлар қаршисига чиқиб, қарши ҳужумга ўтган.
Антилопа йиртқичлардан бирини ерга йиқитиб, шохи билан пийпалай бошлаган. Шу вақтда шер панжаси билан унинг бўйнидан қучоқлаб олган ва тишлаган. Антилопа шу заҳотиёқ қаршилик кўрсатишни тўхтатган. Унинг орқасидан яна бир шер тишлаган. Шерларнинг қўлига тушган антилопа жароҳати сабабли ерга йиқилган.
Изоҳ (0)