Саудия Арабистони шахматнинг рапид ва блиц йўналишларидаги Жаҳон Чемпионатига мезбонлик қилишни бошлади, деб ёзди «Оламспорт» нашри.
Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонлик икки гроссмейстер — Рустам Қосимжонов ҳамда Гулруҳбегим Тоҳиржонова иштирок этмоқда. King Salman World Rapid and Blitz Chess номини олган йирик мусобақада улардан ташқари 55 мамлакатнинг яна 200 гроссмейстери дона суради.
Турнирда ғолибликни қўлга киритган шахматчиларга умумий ҳисобда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади. Бу мазкур спорт тури учун қўйилган энг катта мукофот сифатида тарихга кирди. Унга кўра, эркаклар турнирида зафар қучган гроссмейстер 1 250 000 долларни ўзиники қилади. Аёл гроссмейстер эса 750 000 АҚШ долларига эга чиқади.
Рустам Қосимовжонов 17-жаҳон чемпионатида барча рақиблари устидан ғолиб чиқишга эришганди. Эндиликда ўзбекистонлик энг олди гроссмейстер катта ютуқни ўзиники қилиб олиш учун шахматнинг бугунги кундаги энг олди вакилларига қарши дона суради.
Изоҳ (0)