Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасида 20-тур беллашувлари ўз якунига етди. Унинг сўнгги беллашуви Лондон дербиси шаклида ўтиб, «Арсенал» ҳамшаҳри «Кристал Пэлас» майдонидан 3 очко билан қайтди.
«Манчестер Сити» АПЛда ўзининг кетма-кет 18-ғалабасига эришди. Бу сафарги қаҳрамон Раҳим Стерлинг
Мазкур ғалабасидан кейин «тўпчилар» очколар сони бўйича Лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» билан тенглашиб олди. Айни вақтда «Арсенал» худди ўтган мавсумда бўлгани каби, кучли олтиликнинг 5 та жамоасидан кейинги поғонани эгаллаб турибди.«Кристал Пэлас»га қарши беллашув Арсен Венгер учун АПЛдаги 810-бўлиб тарихга кирди ва бу борада мутахассис «Манчестер Юнайтед» афсоналаридан бири Сэр Алекс Фергюсон билан тенглашиб олди.
Статистикага назар солинса, 810 тадан беллашувда иштирок этган мутахассислар орасидан Фергюсоннинг натижаси яхши. У 528 та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, Венгерда бу кўрсаткич 468 тани ташкил қилади. Шотландиялик мураббий 114 та ўйинни боши эгик ҳолда тарк этган бўлса, унинг франциялик ҳамкасбида мағлубиятлар сони 145 та. Энг муҳими, Фергюсон юқоридаги ўйинлари давомида 13 та совринга эга чиққан. Венгер эса фақатгина 3 та.
Изоҳ (0)