Суриянинг Хама вилоятида ҳарбий самолёт қулади. Бу ҳақда «РБК» бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлигига кўра, самолёт террорчилар ҳужумига дуч келди, учувчи ҳалок бўлди. Мухолифат вакили L-39 Albatros ўқув-жанговар самолёти уриб туширилганини билдирди.
Жангарилар учувчининг автомобилга юкланган жасади акс этган видеони тарқатгани билдирилмоқда. Улардан бирининг автоматида ИШИД логотипига ўхшаш белгини кўриш мумкин.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)